Шаҳрихон ҳокими экорейдда бузилган битта тандир пулини ўз ёнидан тўлаб берди — ОАВ

Шаҳрихон ҳокими экорейдда бузилган битта тандир пулини ўз ёнидан тўлаб берди — ОАВ

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов вилоятда ўтказилган экологик рейд давомида бузиб ташланган битта тандир учун компенсация тўлади. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Раҳматилло Раззоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилган экорейд давомида туман ҳокимининг топшириғига асосан битта тандир бузиб ташланган. Яна иккита тандирни тадбиркорларга ичкарига кўчириш таклиф қилинган ва тандирлар ишини давом эттирмоқда. «Бузилган тандир пулини ҳоким ўз ёнидан тўлаб берди», — деди Раззоқов.

Шу билан бирга, ҳокимлик томонидан эълон қилинган видеода экскаваторлар камида учта муассасада — «Уч ариқ ошхонаси», «Меҳмон ошхонаси» ва «Бек ошхонаси»даги тандирларни вайрон қилганини кўриш мумкин.

Туман ҳокимлиги хабарида қайд этилишича, рейдлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов топшириғи билан ўтказилган. Танқиддан сўнг туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган.

Воқеадан сўнг бизнес омбудсман ҳавонинг ифлосланиши фонида экорейдлар шароитида тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирди.

«Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг мол-мулкига нисбатан бошқа чоралар кўриш фақатгина ваколатли орган ёхуд суд қарорига биноан амалга оширилади, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.