Самарқандда тўрт эгизак дунёга келди

Самарқандда тўрт эгизак дунёга келди

Самарқандлик аёл икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирди.

ЎзАнинг хабар беришича, Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келишган.

Текширувлар натижасида, ҳомиладор аёл тўрт эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишган.

“2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди”, – дейди Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева.

Қайд этилишча, ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.