Аниқланишича, у иштирокида салкам 37 млрд сўм талон-торож қилинган. Шунингдек, банклар унинг яқин қариндошлари номига 166 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд сўм бўлган 4,2 гектар ерни аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.
Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд 406 млн сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, А.Э. иштирокида қиймати 35 млрд сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, А.Э. 2010-2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Жамиятнинг 20 дан ортиқ масъул-мансабдор шахслари тергов ҳаракатларига жалб қилинган ва улар А.Э.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан кўрсатмалар бермоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.