Давлат статистика қўмитаси пойтахт метросининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, ўртача бир кунда метрополитен транспорт хизматидан 345,8 минг нафар йўловчи фойдаланган.
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент метрополитенида жами 256 та йўловчи ташийдиган ҳаракатдаги вагонлар мавжуд. Тошкент метрополитени қатнов йўлларининг умумий узунлиги 59,1 километрни ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.