Хабарда айтилишича, C 390 самолётлари асосан транспорт ва гуманитар миссияларда қўлланади, бу эса ҲҲВ имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
C 390 Millennium — ўз синфидаги энг илғор ҳарбий-транспорт самолёти, бошқа ўрта ўлчамли ҳарбий-транспорт самолётларига қараганда кўпроқ юк (26 тонна) ташишга қодир, юқори тезликка (470 тугун) ва узоқроқ парвоз масофасига эга.

У юк ва қўшинларни ташиш, техника ва персонални ҳаводан тушириш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув, ёнғинни ўчириш ва гуманитар ёрдам каби кенг кўламли вазифаларни бажара олади. Самолёт вақтинчалик ва тупроқли учиш-қўниш йўлакларидан парвоз қилиш ва қўниш имкониятига эга.
Ҳавода ёнилғи қуйиш учун тез ечилувчи ускуналар билан жиҳозланган ва KC 390 деб аталувчи самолёт ҳам ёнилғи қуйувчи, ҳам ёнилғи олувчи сифатида қўлланиши мумкин.
«Millennium НАТО тизимлари билан тўлиқ мослашган ва, айниқса, мослашувчан жанговар операцияларга (Agile Combat Employment, ACE) тўғри келади», — дейилади хабарда.
C 390 Millennium самолёти Бразилия, Португалия, Венгрия, Корея Республикаси, Нидерландия, Австрия, Чехия, Швеция, Словакия ва Литва ҳаво кучлари томонидан танланган.
Ўзбекистон ҲҲК ҳозирда Ил 76 ва CASA C 295 ҳарбий-транспорт самолётларидан фойдаланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.