Ўзбекистондаги автомобиль йўлларида ЙТҲ «ўчоқлари» қаерлиги маълум қилинди

Ўзбекистондаги автомобиль йўлларида ЙТҲ "ўчоқлари" қаерлиги маълум қилинди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов давлат аҳамиятидаги йўлларда ЙТҲ “ўчоқлари”ни номма-ном санади.

Машраб Раззоқовнинг айтишича, агар йўлнинг 1 км масофасида 2 ва ундан ортиқ ЙТҲлар содир бўлса, бу йўл хавфли йўл ҳисобланади. Ўзбекистонда 19 та шундай йўллар мавжуд. Раззоқов уларнинг айримларини санаб ўтди:

— Андижон вилояти Асака тумани “Беруний” МФЙдаги Фарғона халқа йўли;

— Бухоро шаҳри “Чинбой” МФЙдаги Ғузор-Бухара-Нукус йўлининг 218 километри;

— Бухоро тумани “Боғикалон” МФЙдаги Самарқанд-Бухоро-Туркманбаши-Самарканд йўлининг 253 километри;

— Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” МФЙдаги Жиззах-Фориш йўлининг 8 километри;

— Жиззах шаҳридан ўтувчи Учтепа автомобиль йўлининг 10-17 километри;

— Қарши шаҳри «Шайхали» МФЙ, “Ғузор-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг 62 километри;

— Навоий вилояти Карманин тумани “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 163 километри;

— Сирдарё тумани Бахт шаҳри “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 94 километри;

— Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Қўрғон” МФЙдаги Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз айланма йўлининг 1399 километри;

— Чиноз туманидаги Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 858-859 километри;

— Қорақалпоғистон Нукус-Чимбой автомобиль йўлининг 6 км километри;

— Нукус тумани «Саманбой овул» МФЙдан ўтган йўл;

— Жўжайли тумани «Саманкол овул» МФЙдан ўтган йўл;

— Кегейли тумани “Кушунгул” маҳалласи Нукус-Чимбой -Тахтакўприк автомобиль йўлининг 42 км километри;

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.