Томонлар нефт ва газ соҳасида инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувга эришди.
Иқтисодий форумнинг биринчи кунида, “SOCAR” (Озарбайжон), “JPMorgan Chase Bank” (АҚШ), “CreditSuisse” (Швейцария) ва MUFG (Япония) компаниялар ва банкларининг вакиллари билан мулоқотлар амалга оширилди.
Даставвал Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси Вице-президенти Рафига Гусейзода бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар олиб борилди. Томонлар аввал эришилган келишувларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, хусусан имзоланган қўшма “Йўл хариталари” ва меморандумлардаги натижа муҳокама қилинди.
Навбатдаги учрашув эса, 2,5 триллион долларлик активларга эга бўлган, узоқ йиллардан буён самарали ва ишончли фаолият юритиб келаётган “JPMorgan Chase Bank” делегацияцияси аъзолари билан ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “JPMorgan Chase Bank” вакиллари ўртасидаги учрашувда мамлакатда нефть-газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, трансформация, маъмурий ва таркибий ўзгаришлар, шунингдек, соҳанинг инвестиция жозибадорлиги борасида муҳокама қилишди.
“CreditSuisse” Форумга ташриф буюрган раҳбарлари билан ўтган музокарада лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди ва бундан ташқари Европа эксперт кредит агентликларидан узоқ муддатли суғурта қопламаларини жалб қилиш йўллари ҳам кўриб чиқилди.
“CreditSuisse” вакиллари билан учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг айрим истиқболли йўналишлари қайта муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича томонлар доимий алоқада бўлишига ва ҳамкорликнинг барча истиқболли йўналишларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Биринчи кунги музокаралар “MUFG” банки вакили билан ўтказилди ва учрашувда томонлар ўзаро молиявий ҳамкорликнинг янги истиқболларини кўриб чиқишди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва турли корпоратив эҳтиёжларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий форум давом этмоқда ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан форум доирасида ҳамкорлик масалалари юзасидан яна бир қатор нуфузли компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.