Чусовитина Жаҳон кубоги ғолибига айланди

Чусовитина Жаҳон кубоги ғолибига айланди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг сўнгги босқичида кучлилар сараланмоқда.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ушбу босқичда ҳам ғалаба қозониб, таяниб сакраш дастурида бош совринни қўлга киритди.

Юртдошимизнинг финалда амалга оширган дастури ҳакамлар томонидан 13.266 баллга баҳоланди. Бу эса иштирокчилар орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.

Қайд этиш жоиз, икки босқичда олтин ва битта кумуш медаль жамғарган Оксана таяниб сакраш бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги ғолибига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.