Мудофаа вазирлиги захиралари 50 та енгил-тактик жанговар техника билан тўлдирилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олди. Маросимда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон, AҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ва AҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этди.
«Ускуналар AҚШ Мудофаа вазирлигининг “Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш” дастури доирасида тақдим этилган. Aвтомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Aмериканинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.