Хусусан, у АҚШ билан биргаликдаги қўшма операция нима учун айнан ҳозир бошланганига изоҳ берди, Эроннинг прокси-кучлари томонидан бўлаётган таҳдидларни баҳолади ва низонинг минтақадаги транспорт йўлакларига таъсири ҳақида фикр билдирди.
«АҚШ ва Исроил глобал таҳдидни йўқ қилиш бўйича қўшма операция ўтказмоқда. […] Аммо биз ва АҚШ ўртасида битта муҳим фарқ бор: айнан биз Эрон томонидан тўғридан-тўғри ва доимий таҳдид остида турибмиз. Ўн йиллар давомида Эрон режими давлатимизни йўқ қилиш нияти борлигини очиқчасига эълон қилиб келган», — деди элчи.
Гидеон Лустиг Эрон Исроилга қарши мунтазам равишда ҳаракат қилиб келган учта асосий йўналишни санаб ўтди:
Элчи Исроилнинг хатти-ҳаракатлари превентив хусусиятга эга ва мамлакатнинг омон қолиши учун зарур эканини урғулади.
«Гап шундаки, биз уларни айнан ҳозир тўхтатишга мажбур эдик. Агар ҳозир қатъий қадамлар ташланмаса, жуда кеч бўлиши аниқ. Биз Эроннинг енгиб бўлмас даражадаги ҳарбий қудратга эга бўлишига йўл қўя олмасдик», — деди у.
Халқаро танқидларга, жумладан, Эронга қилинган ҳужум халқаро меъёрларга зид экани ҳақидаги фикрларга тўхталар экан, Исроил элчиси шундай деди: «Кўп йиллар давомида бизга қарши „прокси“ форматида олиб борилган уруш бугун фаол босқичга ўтди. Ушбу режим борасида янглишманг — у кўп йиллардан бери бизга барча имкони бор усуллар билан ҳужум қилиб келмоқда».
«Эрон ишончли шерик эмас. Эронликлар Ҳурмуз бўғозида кемаларга неча бор ҳужум қилганини ва уларнинг иттифоқчилари бўлган ҳусийлар савдо кемаларини неча марта ўққа тутганини эсланг. Халқаро коридорлар — энергетика ва савдо йўллари хавфсизлиги учун ушбу йўналишларда бундай режимнинг бўлмагани маъқулроқ», — дея таъкидлади Гидеон Лустиг.
«Бу доимий низо бўлиб қолмайди. Бу мақсадларимизга эришишга аниқ йўналтирилган операциядир. Ҳозирги тузум остида яшашдан унчалик мамнун бўлмаган Эрон халқига биз 47 йилдан бери эркинликни бўғиб келаётган ҳокимиятдан қутулиш имкониятини беришни истаймиз. Аммо якунда режимни ўзгартириш — бу эронликларнинг ўз ички вазифасидир», — дея хулоса қилди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам матбуот анжумани ўтказган эди. Элчи Муҳаммад Али Искандарий агрессия давом этар экан, унинг мамлакати АҚШ билан музокаралар олиб бормаслигини маълум қилди. У жавоб зарбалари фақат ҳарбий объектларга қаратилганини ва минтақадаги қўшнилар ҳамиша Эроннинг дўстлари бўлиб келганини таъкидлади. Элчи, шунингдек, Эрон ядровий қуролга эга бўлишга интилмаётганини қўшимча қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.