Давлат фуқаролик хизматчилари учун совға олиш ва уни тасарруф этиш тартибларига доир ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.
Давлат фуқаролик хизматининг барча сиёсий гуруҳи, даража ва лавозимдаги давлат фуқаролик хизматчилари учун – барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан (бугунги кунда 1,5 миллион сўм) кўп бўлмаган миқдорда.
Қайд этилишича, тақдим этилган совға миқдори белгиланган миқдордан ошган тақдирда, ҳадянинг ошган қисми давлат фуқаролик хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали тасарруф этиши мумкин.
Шу билан бирга, совғани қабул қилиш ёки тақдим этиш натижасида бирор бир тарафнинг шахсий манфаатдорлигини, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига олиб келмаслиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.