Қувонарлиси, блиц йўналишида ўтказилган турнирда ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади ҳамда олтин медал ва кубок билан тақдирланди.
Шунингдек, яна бир халқаро гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров эса 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.
Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаровдан ташқари Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Шахноза Собировалар ҳимоя қилишди.
Манба: Minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.