Ибраҳимович: «Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди»

Ибраҳимович: «Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди»

Афсонавий швед футболчиси Златан Ибраҳимович бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, UFC спортчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг 10 апрелга ўтар кечаси Жексонвиллда (АҚШ) UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Ибрагимович Чимаевни хавфли ўрмон ҳайвонига қиёслаган. «Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди. Олдинга, Ҳамзат», — деб ёзди Златан ижтимоий тармоқларда.

27 ёшли Ҳамзат Чимаев аралаш яккакурашларда 10 та жанг ўтказиб, 10 тасида ғалаба қозонган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.