Маълум бўлишича, 21−22 апрель кунлари қўшни давлатда Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси ҳам ушбу йиғилишга таклиф этилган.
Тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.
Шавкат Мирзиёев ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павильонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.
Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди. Шунингдек, ташриф давомида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.