Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Ансамбль тўртта 70 метрли минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.
Мажмуага туташ 4,2 гектарли ҳудудда яшил майдонлар, пиёдалар йўлаклари, дам олиш масканлари, ёритиш тизимлари, манзарали элементлар ва фавворалар барпо этилмоқда.
«Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган», — дейилади хабарда.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.






© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.