“Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган саммитда туркий давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган йўналишлар ўрин олган.
Шунингдек, саммит иштирокчилари рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва сунъий интеллект имкониятларидан амалий фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
Кузатувчилар фикрича, мазкур учрашув туркий давлатлар ўртасида технологик ва иқтисодий интеграцияни кучайтириш, шунингдек, замонавий рақамли ечимлар бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.