Қайд этилишича, Камару Усмонга рақиб бўлиши белгиланган Леон Эдвардсга мазкур жангдан воз кечиши учун пул таклиф этилган.
«Менга Леон Эдвардсга таклиф бўлганини айтишди. Улар Леонга Камару Усмон билан жанг учун келишилган гонорар ва ғалаба учун бонус тўлашга тайёр экан. Барчаси у четга чиқиши ва Конор бу ишга аралашиши учун қилинмоқда», — дейди Чейл.
Эдвардс расман — 77 кг вазн тоифасидаги камар учун даъвогар ҳисобланади. Макгрегор айни дамда 2021 йил ёзида Дастин Порьега қарши жангда олган жароҳатини тузатишда давом этмоқда.
Ҳозирда ярим ўрта вазн тоифасида Камару Усмон чемпион бўлиб турибди. Усмон 2021 йил ноябрь ойида Колби Ковингтон билан жанг ўтказиб, камарни муваффақиятли ҳимоя қилганди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.