Аёллар курашида айлана тизимда ўтган саралаш беллашувларидан сўнг 1 нафар спортчимиз совриндор бўлди. 50 кг вазн тоифасида Жасмина Иммаева ҳиндистонлик Манишани 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада 55 кг вазн тоифасида Сардиназ Жиенбаева, 59 кг вазн тоифасида Дилфуза Аимбетова, 68 кг вазн тоифасида Азода Эсбергенова ва 76 кг вазн тоифасида Валентина Торениязова каби спортчиларимиз ҳам иштирок этишди. Бироқ спортчиларимиз мағлубиятга учраб, мусобақани эрта тарк этишди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.