Мазкур нишон билан кимлар тақдирланиши маълум қилинди. Шунингдек, у Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилади.
Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлат сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар мукофотланиши мумкин.
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.