Фестиваль доирасида Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари томонидан турли навдаги қовунлар кўргазма-ярмаркаси намойиш этилади. Шунингдек, меҳмонлар учун театрлаштирилган томошалар, миллий либослар намойиши ва анъанавий таомлар тақдимоти ўтказилади.
Фестивалнинг асосий тадбирларидан бири сифатида россиялик хонанда МакSимнинг концерт дастури ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.