Текширув натижасида Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасида ходимлар меҳнат вазифаларини бажариши учун зарур меҳнат шароитлари яратилмагани аниқланди.
Шу муносабат билан бошқарма бошлиғига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси биринчи қисмига мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима тайинланди.
Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя этиши ва айниқса экстремал об-ҳаво шароитида ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши шартлигини яна бир бор эслатди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.