Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти иш режими ўзгаради

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти иш режими ўзгаради

Қурбон ҳайити муносабати билан 27 май, чоршанба куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соат 04:00 дан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, мазкур қарор фуқаролар учун қулайлик яратиш ҳамда эрталабки соатларда йўловчилар оқимининг ортиши кутилгани муносабати билан қабул қилинган.

Пойтахт автобус йўналишлари ва метрополитени ўзгартирилган жадвал асосида фаолият юритиб, йўловчиларни ҳайит намози ўтказиладиган масканларга ўз вақтида етказиб бериш таъминланади.

Шунингдек, вазирлик фуқароларни шаҳар йўлларидаги юкламани камайтириш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.