Қўмита маълумотига кўра, байрам кунлари олдидан талаб кескин ошиши мумкин бўлган маҳсулотлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан чакана савдо тармоқлари ва савдо марказларига маҳсулот етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатларининг ошиши ёки чакана нархларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида Қўмитани тезкор равишда хабардор қилиб бориш тавсия этилди.
Шунингдек, савдо тармоқларига етказиб берувчиларни асоссиз нарх ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириб бориш вазифаси ҳам юклатилди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўришда давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.