Қўйлиқдаги метро бекатларининг бири ёпилади

Қўйлиқдаги метро бекатларининг бири ёпилади

Бунга қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилиши сабаб бўлган.

Тошкент метрополитени Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.

Шу муносабати билан 7-бекат (Қўйлиқ) 2022 йил 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик — 2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

2022 йил 11 ноябрь кунидан «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.