Спорт курашлари бўйича ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳсларда 3 та медалга эга чиқди

Спорт курашлари бўйича ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳсларда 3 та медалга эга чиқди

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳслари 19 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.

— 87 кг вазн тоифасида Токио—2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов финалда Носир Ализода билан баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медал соҳибига айланди.

Бронза медали учун курашда — 55 кг вазн тоифаси вакили Жасурбек Ортиқбоев Ҳёк Жин Чондан устун келди. — 130 кг вазн тоифасида Мўминжон Абдуллаев сингапурлик Тимоти Ю Лоҳни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва Ўзбекистон терма жамоасига 3-медални тақдим этди.

Арам Варданян ( — 77 кг) ва Исломжон Баҳромов ( — 63 кг) эса мусобақани эрта якунлади.

Кумуш:
— 87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Носир Ализода (Эрон);

Бронза:
— 55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Ҳёк Жин Чон (Жанубий Корея);
— 130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Тимоти Ю Лоҳ (Сингапур).

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.