Давлат раҳбари Озарбайжон элчисининг самарали фаолияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми каррасига ошгани, Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона ташкил этилди, Қўшма инвестиция компанияси таъсис қилингани таъкидланди.
Айни пайтда геология, қишлоқ хўжалиги, транспорт, шаҳарсозлик, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага киргани айтилди.

Элчи, ўз навбатида, унинг дипломатик миссиясига берилган юксак баҳо ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун мамлакат етакчисига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Гусейн Гулиев 2022 йилда «Дўстлик» ордени билан ҳам мукофотланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.