Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида олий мартабали меҳмонни кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ташриф дастурига мувофиқ, музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Байрам Бегай бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.









© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.