Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16−17 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот химзати.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, «яшил» энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Ташриф дастури доирасида Албания президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Мазкур тадбир ўтказилган йиллар давомидаги энг йиригига айланиши кутилмоқда. 2026 йилги мавзу — «Инвестициялар барқарорлиги: янги уфқлар, янги шериклик». Унда 100 та давлатдан 3400 дан ортиқ хорижий делегатлар иштирок этади.

Аввалроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Осиё мамлакатларига сафари доирасида 17−18 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши хабар қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.