UFC. Макгрегор жанг бошидаёқ оёғидан жароҳат олди ва Холлоуэйга техник нокаут билан мағлуб бўлди

UFC. Макгрегор жанг бошидаёқ оёғидан жароҳат олди ва Холлоуэйга техник нокаут билан мағлуб бўлди

Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Лас-Вегасдаги UFC 329 турнирининг асосий жангида америкалик Макс Холлоуэйга имкониятни бой берди.

37 ёшли ирландиялик жангнинг илк сонияларидаёқ рақибига сакраб зарба беришга уринди, аммо ерга қўниш чоғида оёғини шикастлаб олди. Шундан сўнг Макгрегор октагонда бир неча бор йиқилди ва бир нечта зарбаларни ўтказиб юборди. Натижада ҳакам жангни техник нокаут билан тўхтатди.

Холлоуэй 13 йил аввалги мағлубияти учун реванш олишга муваффақ бўлди — 2013 йилнинг август ойида Макгрегор ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ғалаба қозонганди. Макгрегорнинг ўзи эса 2021 йилда Дастин Порьедан учралган мағлубиятдан кейин илк жангини ўтказди.

34 ёшли Холлоуэйнинг ҳисобида энди ММАда 28 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор. Макгрегор эса аралаш яккакурашлардаги 22 та ғалабасига қарши еттинчи (кетма-кет учинчи) мағлубиятини қабул қилиб олди.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.