Ўзбекистон ва Гонконг криптоактивлар ҳамда капитал бозори соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Гонконг криптоактивлар ҳамда капитал бозори соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди


Ўзбекистонда Гонконгнинг Дубайдаги Иқтисодий ва савдо ваколатхонаси (HKETO Dubai) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда молия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида капитал бозорини ривожлантириш, криптоактивлар муомаласини тартибга солиш, шунингдек, Гонконгнинг соҳавий регуляторлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар молиявий бозорларни такомиллаштириш, замонавий молиявий инструментларни жорий этиш ҳамда соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида молия соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш ва уларни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.