Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.
«Ҳурматли Ражаб Таййип Эрдоған жаноби олийлари! Сизларни Самарқандда кўриб турганимдан хурсандман. Бугун тарихий воқеа. Бугун қардошим Ражаб Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг олий даражали «Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди.
Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Ал-Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия президенти, қардошим Ражаб Таййип Эрдоған бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди. Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом университети фаолият кўрсатмоқда», деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.