Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси FIDE рейтингида бир поғона юқорилади

Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси FIDE рейтингида бир поғона юқорилади

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) август ойи учун федерацияларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бир поғона юқорилаб, 8-ўриндан жой олди.

Терма жамоамизнинг Топ — 10 шахматчилари ўртача рейтинги 2626 ни ташкил этди.

Терма жамоалар рейтингини АҚШ бошқариб турибди. Ҳидистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган. 3-поғонадан Хитой жой олган.

Аввалроқ, FIDE июль ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилганди. Кучли 100 талик рўйхатда Ўзбекистондан 5 нафар гроссмейстер ўрин олгани эътиборга молик.

Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси FIDE рейтингида бир поғона юқорилади
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Жавоҳир Синдоров 2777 очко билан Жаҳон рейтингида 4-ўринни банд этди. Нодирбек Абдусатторовнинг ҳисобида эса 2762 очко мавжуд бўлиб, у ФИДE рейтингида 8-поғонадан жой олди.

Кучли 100 таликдаги яна уч нафар ўзбекистонлик гроссмейстернинг ўринлари қуйидагича кўриниш олди:

Нодирбек Ёқуббоев — 2685 очко (39-ўрин);
Рустам Қосимжонов — 2665 очко (52-ўрин);
Шамсиддин Воҳидов — 2655 очко (61-ўрин).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.