Тўққиз тур якунига кўра, ўзбекистонлик шахматчи 6 очко жамғариб, аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Тоҳиржонова халқаро рейтингига 9,1 балл қўшди.
Нуфузли мусобақада дунёнинг 48 мамлакатидан 353 нафар шахматчи иштирок этди. Бу турнирни мавсумнинг энг йирик очиқ мусобақаларидан бирига айлантирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.