Усик ўзини дунёдаги энг яхши оғир вазнли боксчи деб биладими?

Усик ўзини дунёдаги энг яхши оғир вазнли боксчи деб биладими?

Супер оғир вазн тоифасида енгилмас собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, 39 ёшли украиналик Александр Усик ҳозирги вақтда ўзини сайёранинг энг яхши оғир вазнли боксчиси деб ҳисоблаши ёки ҳисобламаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Эҳтимол, билмадим. Мен ўзимни ҳамиша аутсайдер ролида кўраман. Лекин ўзимни яхши ҳис қиляпман ва машғулотларни, боксчилик фаолиятимни ривожлантиришни давом эттиряпман», — дейди Усикнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Ring журнали.

Украиналик боксчининг профессионал рекорд ҳисобида 25 та ғалаба (улардан 16 таси муддатидан олдин қўлга киритилган) ва бирорта ҳам мағлубият йўқ. Александр Усик профи боксда 2013 йилнинг ноябрида дебют қилган. Спортчи 2012 йилги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича чемпиони ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.