Абдусатторов киберспорт бўйича ЖЧда қанча ишлаб топди?

Абдусатторов киберспорт бўйича ЖЧда қанча ишлаб топди?

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган Esports World Cup Chess мусобақасида чоракфинал баҳслари бошланди. Гуруҳ босқичидаги барча учрашувда ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов чоракфиналда мусобақани тарк этди.

Ўзбекистонлик шахматчи бу турнирдаги натижаси эвазига 75 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.

Мусобақада NAVI жамоаси номидан иштирок этган Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери Денис Лазавик билан баҳс олиб борди. Дастлабки тўртта партияда ғолиб номи аниқланмади. Шундан сўнг, армаггедон баҳсида Лазавик ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.

Шахматчилар “10+0” яъни рапид форматида баҳслашади. Турнирнинг соврин жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва ғолиб 250 минг долларни қўлга киритади.

Esports World Cup мусобақасининг соврин жамғармаси 1,5 миллион долларни ташкил қилади. Ғолиб 250 минг доллар, иккинчи ўрин эгаси 190 минг доллар, учинчи ўрин соҳиби 145 минг доллар, 4-ўринни қўлга киритган шахматчи эса 100 минг доллар мукофот олади. 5–8-ўрин эгалари 75 минг, 9–12-ўринлар 55 минг, 13–16-ўринлар эса 40 минг доллар миқдорида мукофот пули билан тақдирланади. Шунингдек 17–22-ўриндаги яна 6 нафар шахматчи эгаллаган ўрнига қараб 20 – 27 минг долларга эга бўлади.

Маълумот учун, 2025-йилги Esports World Cup киберспорт турнирида NAVI жамоаси сафида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди. Иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган Виталитй вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган. У жорий йилги мусобақада иштирок этмади.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.