Биринчи оғир вазн — 90,7 кг тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев (8-0, 7 КО) россиялик тажрибали боксчи Герман Скобенко билан 10 раундлик жанг ўтказди. Жанг якунида ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, вакилимиз ғалабага эришди.
55,3 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО) IBF European чемпионлик камари учун мезбонлар вакили Чингиз Натиров (10-0, 5 КО)га қарши рингга чиқди. 4 раунддан сўнг россиялик боксчи жангни давом эттира олмади ва Мирзахалилов техник нокаут билан ғалаба қозониш баробарида чемпионлик камарига ҳам эга чиқди!
Шунингдек, ярим ўрта вазн — 66,7 кгда Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 КО) россиялик Сергей Лубкович (20-0-2, 12 КО)га қарши 10 раундлик баҳсда иштирок этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, уч нафар вакилимизнинг барчаси IBA.Pro 20 кечасини ғалаба билан якунлаб, профессионал рингдаги муваффақиятли одимларини давом эттиришди.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.