Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади

Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади

Ўзбекистонда аукцион орқали ер харид қилган тадбиркорларнинг қурилишни бошлаш жараёни соддалаштирилади. Энди ер участкалари зарур рухсат ва лойиҳа ҳужжатлари билан «тайёр пакет» шаклида савдога чиқарилади.

Ҳокимликлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан бирга тақдим этади. Шу орқали тадбиркорнинг қурилишни бошлаш учун олти ойдан бир йилгача ҳужжат тўплашига барҳам берилади.

Шунингдек, инфратузилма йиғими бўйича аванс миқдори 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги умумий қиймати 9 триллион сўм бўлган 2,5 мингта мулкни ҳам имтиёзли шартларда сотишга рухсат берилади. Улар бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш асосида реализация қилинади. Бундай мулкни харид қилган тадбиркор бир йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўламайди.

Шу билан бирга, маҳаллийлаштирилиши режалаштирилаётган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг айрим ҳудудларида «Bond саноат зоналари» ташкил этилади.

Мазкур зоналарда хомашё ва бутловчи қисмларни олиб киришда солиқ ҳамда божхона тўловларидан имтиёзлар берилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 30–40 фоиздан ошган маҳсулотларни ички бозорга чиқаришда ҳам имтиёзли шартлар қўлланади.

«Bond саноат зоналари»да замонавий R&D марказлари, лабораториялар, муҳандислик ва технологик хизматлар ягона тизим асосида фаолият юритади.

Тадбиркорларга инфратузилма билан таъминланган тайёр биноларни тақдим этиш учун 50 миллион доллар ажратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.