Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик низомга мувофиқ, 1 майдан бошлаб халқаро бухгалтерлик сертификати доирасида имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилмоқда.
Айни пайтга қадар дастурда иштирок этиш учун 200 дан ортиқ ариза келиб тушган. Белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилганидан сўнг халқаро имтиҳонларни муваффақиятли топширган 73 нафар номзоднинг харажатлари қоплаб берилди. Бу мақсадга жами 188 миллион сўм йўналтирилди.
Вазирлик таъкидлашича, мазкур механизм бухгалтерларни халқаро касбий малака ва сертификатларга эга бўлишга рағбатлантиради. Шунингдек, малакали мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини кенгроқ қўллашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Дипломланган сертификатланган бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (ACCA) ўртасида имзоланган англашув меморандуми доирасида номзодлар учун махсус чегирмалар ҳам белгиланган.
Барча Ўзбекистон фуқаролари ACCA дастури доирасида қуйидаги хизматлар учун чегирмалардан фойдаланиши мумкин:
В. Новиков
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.