Қуръа натижаларига кўра, «Пахтакор» А саватнинг 4-жамоаси сифатида қайд этилди. Тошкентдаги уй учрашувларида клуб «Истиқлол», «Ал-Наср», «Трактор» ва «Ал-Қодисия» жамоаларига қарши ўйнайди.
Жамоанинг сафардаги рақиблари эса «Ал-Аҳли», «Эйр Форс», «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» бўлади.
Шу тариқа, португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду фаолият юритаётган «Ал-Наср» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. Роналду учун бу Ўзбекистонга 2009 йилдан кейинги илк ташриф бўлиши кутилмоқда. У охирги марта Тошкентга 2009 йил 22 декабрда «Реал Мадрид» таркибида келган.
Ҳозирда 41 ёшли Роналду «Ал-Наср» сафида фаолиятини давом эттирмоқда. У профессионал фаолияти давомида 1000 та гол уриш тарихий кўрсаткичига яқинлашиб бормоқда.
«Пахтакор»нинг ҳар бир рақибга қарши қайси турда ва қайси санада майдонга тушиши кейинроқ маълум қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.