«Centrum Air» авиакомпаниясига йўловчилардан эътирозлар билдирилмоқда

«Centrum Air» авиакомпанияси орқали парвоз қилишни режалаштирган айрим йўловчилар билетлар билан боғлиқ муаммога дуч келганини билдирмоқда.

Йўловчиларнинг айтишича, уларга сотилган айрим авиачипталар кейинчалик бошқа шахсларга ҳам сотилган. Бу эса парвоз олдидан йўловчилар учун ноқулайлик ва тушунмовчиликларни келтириб чиқарган.

Мазкур ҳолат авиакомпаниянинг йўловчилар олдидаги ишонч ва обрўсига таъсир қилиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, «Centrum Air» раҳбари бир неча кун аввал Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида тақдирланган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.