Фуқаролар айрим нотариал ҳаракатларни бошқа ҳудудда, ҳатто хорижда бўлган ҳолда ҳам масофадан туриб расмийлаштириши мумкин.
Бунинг учун видеоконференцалоқа технологияларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Янги тартиб фуқароларга нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун бошқа ҳудудга бориш заруратини камайтиради. Шунингдек, хизмат сафарида ёки хорижда бўлган шахслар учун вақт ва транспорт харажатларини тежаш имконини беради.
Видеоконференцалоқа орқали амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар рўйхати ва уларни расмийлаштириш тартиби алоҳида белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.