Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

22–23 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузи мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво 32–35 даража, жанубий вилоятларда эса 37–40 даражагача исийди. Тунда ҳаво ҳарорати 18–21 даража атрофида бўлади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, кўпчилик вилоятларда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фарғона водийсида 22 август, шанба куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда унинг тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Жанубий вилоятларда 22 август куни шамолнинг тезлиги 22–25 м/с гача етиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 32–35 даража, кечаси эса 18–21 даража бўлади. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсиб, айрим пайтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.