Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Музокаралар кун тартибидан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари ўрин олган.
Томонлар маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишни ҳам режалаштирмоқда.
Шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Ташриф якунида қатор муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.
Айни кунларда Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форуми ва бошқа қўшма тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.