Ушбу мусобақада дунёнинг 61та давлатидан жами 304 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 12та медалга сазовор бўлди, шундан 5 таси олтин, 5 таси кумуш ва 2 таси бронза медалларидир.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини 6 нафар спортчи ҳимоя қилди ва улар қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Панфилова Жамила ( 55 кг вазн тоифасида) – 2та бронза;
Олимов Хожиакбар ( 89 кг) – 1та кумуш;
Жабборова Турсуной ( 87 кг) – 3та олтин;
Амриддинов Шарофиддин ( 102 кг) – 2та олтин, 1та кумуш;
Мирзабаев Мирҳосил (+109 кг) – 3та кумуш медаль.
Эришилган натижалар вакилларимизга умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни қўлга киритиш имконини тақдим этди. Биздан яхшироқ натижага Туркия (7та олтин, 5та кумуш, 7та бронза, жами 19 медаль билан 1-ўрин) ҳамда Индонезия (6-0-1, жами 7 медаль билан 2-ўрин) терма жамоалари эришди.
Шунингдек, кучли бешликдан Арманистон (5-4-5, жами 14та медаль) ва Украина (5-3-5, жами 13та медаль) терма жамоалари жой олишди.
Маълумот учун: Жаҳон чемпионатида юқори натижаларни қайд этишган Ўзбекистон спорт делегасияси аъзолари 11 майдан 12 майга ўтар кечаси, тунги соат 01:05да юртимизга қайтиб келишади.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.