МЧЖ раҳбарларидан бири яширин цех ташкил қилиб, CLEAR, «Чистая линия», GRASS AZELIT, YUMOS, SAFEGUARD, COMET ва Head & Shoulders каби брендлар номи остида сохта маҳсулот тайёрлаган. Тадбир давомида 17 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот, 350 кг мел хом-ашёси ва минглаб бўш идишлар ашёвий далил сифатида олинди.
Санитария-эпидемиология хизмати хулосасига кўра, ушбу маҳсулотлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.