Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, машғулотлар тўртта асосий йўналишда ташкил этилади: «Дутор», «Миллий рақс», «Ёш барабанчилар» ва «Тасвирий санъат».
Таълим 72 соатга мўлжалланган. Ўқувчилар танлаган йўналиши бўйича ҳафтасига икки соатдан шуғулланади. Тўгарак иштирокчилари орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда турли танловлар ўтказиб борилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.