«Мен учун бу янгилик. У айнан нимани назарда тутганини ва бундай баёнот беришда қайси маълумотларга таянганини билмайман. Ҳозир биз машғулотларни бошлаш ва яна тўлиқ машғулот режимига қайтишга эътибор қаратяпмиз. Айни пайтда жангларга қайтиш бизнинг асосий мақсадимиз эмас.
Илия ҳақиқатан ҳам жуда яхши натижалар кўрсатмоқда, аммо биз ҳали тўлиқ машғулот лагерини бошлаганимиз йўқ. Ҳатто ММА бўйича машғулотларга ҳам ҳали жиддий киришганимиз йўқ», — деди Галло.
Топурия 15 июнь куни Жастин Гэтжига қарши жангда бурун ва юз суякларидан жароҳат олган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.