Тошкентда ер усти метро бекатларидан бири деярли икки ҳафтага ёпилади

Тошкентда ер усти метро бекатларидан бири деярли икки ҳафтага ёпилади

Бекат реконструкция ишлари туфайли ёпилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат 2022 йил 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди, дея хабар бермоқда Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати.

Аниқланишича, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик — 2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.