Учрашувнинг 6-дақиқасида Йон Су-Жонг ҳисобни очди. Аммо орадан тўрт дақиқа ўтиб, Диёрa Хабибуллаева жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади — 1:1.
17-дақиқада Чо Ю-Ри Жанубий Кореяни яна олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунига яқин кореяликлар яна икки бор гол урди: 44-дақиқада Йон Су-Жонг дубль қайд этган бўлса, 45+1-дақиқада Чо Ю-Ри ҳам ўзининг иккинчи голини киритди. Шу тариқа танаффусга 4:1 ҳисоби билан чиқилди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон жамоаси ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди. 64-дақиқада Жанг Сел-Ги автогол муаллифи бўлди, 66-дақиқада эса Нилуфар Қудратова жамоамизнинг учинчи голини киритди — 4:3.
Бироқ 74-дақиқада Йон Су-Жонг хет-трикни расмийлаштирди. Учрашувга 90+4-дақиқада Ким Мин-Жи нуқта қўйди — 6:3.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси чорак финалда Жанубий Кореяга 3:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Осиё ўйинлари. Аёллар футболи. Чорак финал
Жанубий Корея — Ўзбекистон — 6:3
Голлар: Йон Су-Жонг, 6 — 1:0; Диёрa Хабибуллаева, 10 — 1:1; Чо Ю-Ри, 17 — 2:1; Йон Су-Жонг, 44 — 3:1; Чо Ю-Ри, 45+1 — 4:1; Жанг Сел-Ги, 64 (автогол) — 4:2; Нилуфар Қудратова, 66 — 4:3; Йон Су-Жонг, 74 — 5:3; Ким Мин-Жи, 90+4 — 6:3.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.