Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада очилди. Ли Хён Жунинг узатмасидан кейин Ли Ён Жун рақиб дарвозасини ишғол қилди — 1:0.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида кореяликлар устунликни янада оширди. 77-дақиқада Ким Жи Су иккинчи голни киритган бўлса, 81-дақиқада Ли Ён Жун дубль қайд этди. 88-дақиқада Ким Мён Жун учрашувдаги сўнгги голни урди — 4:0.
Ярим финалда кореяликлар Хитой Тайланд жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Осиё ўйинлари. Чорак финал
Жанубий Корея — Вьетнам — 4:0
Голлар: Ли Ён Жун, 15 — 1:0; Ким Жи Су, 77 — 2:0; Ли Ён Жун, 81 — 3:0; Ким Мён Жун, 88 — 4:0.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.